12:40 / 24.06.2015
3977

Marvel студияси "Ўргимчак одам"нинг янги ижрочисини таништирди

Marvel студияси томонидан "Ўргимчак одам" фильмининг кейинги қисмларида бош қаҳрамонни ижро этадиган актёр номи маълум қилинди.

The Telegraph нашрида ёзилишича, энди Питер Паркер ролини 19 ёшли британиялик актёр Том Холланд ўйнайди.

Маълум қилинишича, бу фильмнинг кейинги қисми 2017 йилнинг 28 июлида катта экранларга чиқарилади.

Маълумот учун, Холланд 2012 йилда "Иложсиз иш" фильмидаги иштироки учун мукофотланган. У шунингдек, Marvel студияси томонидан ишланган "Биринчи қасоскор: Фуқаролик уруши" фильмида ҳам рол ижро этган.

Top