14:14 / 24.06.2015
1420

"Пахтакор" "Шўртан"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб учрашувида "Пахтакор" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди

Дастлаб Солиев Камоловнинг тўпга оширишдаги хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 19-дақиқада Машарипов узатган берган тўпни Козак 22 метрлардан меҳмонлар дарвозасига аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимда ғузорликлар бир қатор кескин ҳолатларни юзага келтиришди, лекин Лобанов ишончли ўйин кўрсатиб, ҳисобнинг ўзгаришига йўл қўймади. Чорак финалга йўл олган "Пахтакор" ушбу босқичда биринчи лига вакили "Цементчи" билан куч синашади.

 

"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН" - 2:0 (2:0)

Ҳакамлар: И.Танташев, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов.

Назоратчи: Д.Роман.

"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец (Соҳибов, 46), Ораховац, Холмуҳаммедов, Исматуллаев, Козак (Махарадзе, 57), Машарипов, Солиев, Пардаев, Алимов (Искандеров, 69).

"Шўртан": Абдулов, Бойматов, Алиқулов, Убайдуллаев, Эшмуродов, Карпенко (Ражабов, 61), Камолов, Таран, Клишин, Полвонов (Ғуломов, 59), Бердиев.

Голлар: Солиев, 10 - 1:0. Козак, 19 - 2:0.

Огоҳлантиришлар: Кримец, 42. Соҳибов, 90.

Top