Жамият | 07:30 / 24.06.2015
3580
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 228 қути носвой олиб кетаётган ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиси ушлаб қолинди

Қозоғистонда 228 қути носвой олиб кетаётган автобус ушлаб қолинди. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати сайтида маълум қилинди.

Носвой Қозоғистонда тақиқланган модда ҳисобланади.

Қайд этилишича, олиб кетилаётган носвойнинг умумий оғирлиги 7740 кг.ни ташкил этган.

“Тарқатилиши тақиқланган носвой моддаси 228та қутига солиниб, Ўзбекистон фуқароси томонидан бошқарилаётган “Мерседес-Бенц” русумидаги автобусда олиб кетилаётган бўлган”, дейилмоқда хабарда.