Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:34 / 24.06.2015
3141
1 дақиқада ўқилади
Террорчи гуруҳлар таркибига қўшилган тожикистонликлар фуқароликдан маҳрум қилинади
Чет элдаги террорчи ва экстремистик гуруҳлар таркибида ҳарбий ҳаракатлар ва тўқнашувларда иштирок этаётган тожикистонликлар фуқароликдан маҳрум қилинади. Бу борадаги қонун лойиҳаси мамлакат парламентарийлари томонидан маъқулланди.
Фуқаролик тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан таклиф қилинган. Бу ҳақда мамлакат омбудсмени Зариф Ализода ахборот берди.
Фуқаролик тўғрисидаги қонун 1995 йили қабул қилинган эди.