14:35 / 24.06.2015
2104

Хамес Родригес: "Лионель Месси беқиёс ўйинчи"

Колумбия терма жамоаси ҳамда “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Америка кубогининг чорак финалида Аргентинага қарши кечадиган учрашув арафасида рақиб жамоаси ҳамда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Месси – ўзга сайёралик ўйинчи. У беқиёс.

Учрашувни Хамес ҳамда Месси кураши дейиш ноўрин. Бу унга нисбатан адолатсизлик бўлар эди”, – деди Родригес.

Top