07:43 / 25.06.2015
5240

АҚШда Жоҳар Царнаев ўлимга ҳукм қилингани расман эълон қилинди

Бостондаги суднинг охирги йиғилишида Жоҳар Царнаевга нисбатан расман ўлим ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.

Суд ҳаками ҳукмни ўқиш вақтида Царнаев ҳамиша "иблис сиймоси" сифатида эсланиши ҳақида гапирган.

Қайд этилишича, унга нисбатан суд харажатларини қоплаш ҳукми ҳам чиқарилган.

Маълум қилишларича, Жоҳар Царнаев ўзига охирги сўз берилганида ўзи амалга оширган теракт вақтида ҳалок бўлган болаларнинг ота-оналаридан кечиришларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг шарқий қирғоғида жойлашган Бостон шаҳрида 2013 йилнинг 15 апрель куни бўлиб ўтаётган марафон вақтида портлаш содир этилган ва уч киши ҳалок бўлганди. Полиция бу ишда гумондор бўлганлардан бири Тамерлан Царнаевни воқеа жойида ўлдирган, унинг укаси Жоҳар Царнаев эса ҳушсиз ҳолда ҳибсга олинган эди.

Top