13:42 / 25.06.2015
1253

Ўзбекистон ТИВда Франция элчиси билан учрашув ўтказилди

2015 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашув бўлиб ўтди

Суҳбат чоғида жорий йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги тадбирларга, жумладан вазирликлараро навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Учрашувда Франция томонининг Париж шаҳрида Ўзбекистонга бағишланган кўргазма ўтказиш ташаббусини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, икки томон кун тартибининг бошқа масалалари кўриб чиқилди.


Top