08:02 / 25.06.2015
2552

Порошенконинг Roshen компанияси Польша бозорига чиқмоқда

Украина президенти Пётр Порошенкога тегишли Roshen қандолатчилик корпорацияси Польша бозорига чиқмоқда ва яқин 5 йил ичида мамлакатдаги йирик ўйинчилардан бирига айланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда УНИАН ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Кейинги беш йил давомида Польша бозоридаги йирик ўйинчилардан бирига айланмоқчимиз. Бу ерда Wawel, Wedel, Colian ва Mieszko каби компаниялар қандай ишлашини диққат билан кузатиб бормоқдамиз”, деб айтди компаниянинг Польшадаги Roshen Europe бўлинмаси раҳбари Артур Мартинюк.

Roshen шу муносабат билан Варшавада ўз идорасини очди ва айни пайтда савдо тизимини яратиш учун ходимлар йиғмоқда.

Top