18:30 / 25.06.2015
1982

"Сергели" бозоридан автомобил олиб қочганликда гумонланувчилар қўлга олинди

Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИБ навбатчилик қисмига Олмазор туманида яшовчи фуқародан, унинг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобил номаълум шахслар томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган

Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, ариза муаллифи автомашинасини "Сергели" автомобил бозори ҳудудида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб Сирдарё вилояти Янгиер туманида истиқомат қилувчи 48 ёшли аёл ва 18 ёшли йигит қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top