Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:11 / 26.06.2015
2651
1 дақиқада ўқилади
Airbus A380 Emirates Шри-Ланкада фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
Emirates авиакомпаниясига тегишли Airbus A380 самолёти Шри-Ланка пойтахти Коломбо аэропортига қўнишга мажбур бўлди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, самолёт бортида 500 йўловчи бўлган.
Дубайдан Сиднейга кетаётган авиалайнерда техник муаммо чиққан. Йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмаган. Улар бошқа рейсларга тақсимлаб чиқилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш