14:28 / 26.06.2015
6878

Жоан Роулинг Рамазон ойида унинг китобини ўқиб бўлмаслигидан шикоят қилган мусулмон боланинг саволига жавоб берди

Буюк Британиялик ёзувчи, Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи Жоан Роулинг ўз мухлисларига эътиборли эканини яна бир бор кўрсатди.

У ўз ўқувчиларидан бирининг твиттердаги мурожаатига жавоб қайтарди.
Ўқувчилардан бири ёзувчига асарда овқатланиш саҳналари ҳаддан ташқари ошириб тасвирлангани, бу эса унга рўзадор ҳолатида асарни ўқишга имкон бермаётганини маълум қилган.

"Китобингизни ўқий олмаяпман. Асарда овқатланиш саҳналари шундай тасвирланганки, мен ҳам овқат егим келиб қолади", деб ёзади Мутаба исмли рўзадор йигит.

Унга жавобан эса Роулинг хоним асарда 31 октябрь санаси, яъни Хогвартс мактаби ўқувчилари диний байрам муносабати билан кўп овқатланмайдиган кун тасвирланган саҳифани ўқишни тавсия қилган.

Top