13:59 / 26.06.2015
3788

Ўзбекистон Эрон орқали 60 минг тонна ўғит экспорт қилди

2015 йилнинг 21 мартидан буён Ўзбекистон Эроннинг Бандар Аббос порти орқали 60 минг тоннадан ортиқ кимёвий ўғитлар экспорт қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида гапирилди.

Iran.ru сайтининг хабар беришича, учрашувда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев иштирок этди.
Музокаралар асносида томонлар жорий йилда Ўзбекистон пахтасининг транзит ўтказмалари ҳажмини 400 минг тоннага, кимёвий ўғитлар ўтказмаларини эса 300 минг тоннага етказишга келишиб олди. Ўғитлар транзити ҳажми яқин бир неча йил ичида 1 млн тоннадан ошиши кутилмоқда.

Top