20:43 / 26.06.2015
4745

Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 26-28 июнь кунлари республикамизнинг баъзи вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Тоғли ҳудудларда ўзгарувчан об-ҳаво бўлиб, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/сек тезлик билан эсади, баъзи жойларда 7-12 м/сек гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-26° атрофида бўлади. 26-30 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 5-10 м/сек тезлик билан эсади, 15-20 м/сек гача кучайиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 19-21°, кундузи 34-36° атрофида бўлади.

Top