18:45 / 26.06.2015
3922

Япониялик журналистлар Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистонга бир гуруҳ япон журналистлари ташриф буюрди. Улар орасида Kyodo News агентлиги, Yomiuri Shimbun ва Asahi Shimbun газеталари ходимлари бор.
“Ўзбектуризм” миллий компанияси сайтида хабар қилинишича, улар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз шаҳарларига ташриф буюриб, диққатга сазовор жойлар ва тарихий ёдгорликлар билан танишиб чиққан.
Саёҳат давомида ушбу шаҳарлардаги тарихий обидалар зонасида фото ва видеолавҳалар туширилган. Улар Япония ОАВида эълон қилиниши кўзда тутилмоқда.
Asahi Shimbun газетаси Япониянинг энг машҳур нашрлари учлигига киради. Унинг аудиторияси 25 млн кишидан иборат. Yomiuri Shimbun газетасининг аудиторияси 27 млн кишини ташкил қилиб, у мамлакатдаги энг машҳур нашр ҳисобланади.

Top