20:00 / 27.06.2015
4988

Денис Истомин "AEGON Open" мусобақасида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида давом этаётган "AEGON Open" теннис турнири финал учрашувида АҚШлик Сэм Куэррига қарши кортга чиқди. 

Икки сет давом этган учрашувда ўзбекистонлик теннисчи 7:6, 7:6 ҳисобида ғолиб бўлди. 

Маълумот учун, Денис Истомин ярим финалда кипрлик машҳур теннисчи Маркус Багдатисни мағлуб этган эди

Top