14:14 / 27.06.2015
10367

Интернетда Майкл Жексон қаламига мансуб суратлар чоп этилди

Интернетда марҳум поп мусиқа қироли Майкл Жексон тушкунлик ва сурункали оғриқлар билан курашиши пайтида фойдаланган арт-терапия муолажалари давомида чизган расмлари пайдо бўлди.

25 июнь куни поп-қирол мухлислари унинг ўлимининг 6 йиллигини нишонлашди. Мусиқачи бир неча йилдан бери ҳаёт эмаслигига қарамасдан, унинг серқирра истеъдоди ҳанузгача жамоатчиликни ҳайратга солишда давом этмоқда. Бу сафар унинг қаламига мансуб бадиий асарлар жамоатчилик диққат марказига тушди.

Чоп этилган расмларни лос-анжелеслик терапевт Лорин Хантер таҳлил қилиб чиқиб, уларни чизган одам қаришдан жуда қўрққани, шунинг учун ўзида кўп сондаги пластик операцияларни ўтказгани, бундан ташқари мулоқот борасида ҳам муаммоларга эга бўлгани ва руҳий изтироблардан азият чеккани ташхисини қўйган.

Майкл Жексон 2009 йил 25 июнда оламдан кўз юмган. Унинг шахсий шифокори Конрад Мюррей мусиқачига пропофолнинг (тинчлантирувчи дори воситаси) стандарт инъекциясини қилгандан кейин 2 соатга уни холи қолдирган. Бироқ шифокор қайтиб келганда у мусиқачининг каравотда оғзи ва кўзлари катта очилган ҳолда жонсиз ҳолда ётганини кўрган. Уни жонлантиришга барча уринишлар фойда бермаган.

Top