Жаҳон | 14:37 / 27.06.2015
1680
1 дақиқада ўқилади

Канадаликлар кузда украиналик ҳарбийларни ўқитишга киришади

Канадалик мутахассислар шу йилнинг куз фаслида украиналик аскарларни ўқитишни бошлайди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Бу бўйича келишув Украина Мудофаа вазири Степан Полторак ва Канада Миллий мудофаа вазирлиги раҳбари Жейсон Кенни ўртасидаги учрашувда амалга оширилган.

"Бундай ўқув машғулотлари жараёнлари 2015 йилнинг кузидан бошланиб, кейинги йилнинг март ойигача давом этади", деб маълум қилди Полторак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш