Спорт | 09:05 / 27.06.2015
2589
1 дақиқада ўқилади

Кержаков янги мавсумдан Россия чемпионатининг қуйи лигасида тўп суради

Санкт-Петербургнинг “Зенит” футбол жамоаси ҳужумчиси Александр Кержаков янги мавсумдан Россия чемпионатининг қуйи лигаси – Миллий футбол лигасида “Зенит-2” таркибида тўп суради, деб хабар бермоқда “Спорт-Экспресс” нашри.

Аввалроқ 32 ёшли футболчи жамоа билан биргаликда Австриядаги йиғинларга бормаслиги маълум қилинганди.

Кержаковнинг жамоа билан шартномаси 2016 йилнинг августига қадар амал қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш