06:53 / 27.06.2015
3724

Наманганда касбини суиистеъмол қилиш орқали беморлардан 35 млн сўмдан ортиқ пул ундирган шифокорлар жазоланди

Наманган вилояти Тўрақўрғон  туманидаги тиббиёт муассасаларида ишлаётган бир неча шифокор устидан суд ҳукми ўқилди.
 
Улардан бири Ф.Шокиров Тўрақўрғон туман марказий поликлиникасида ультратовуш текшируви врачи, яна бири Г.Турсунметова туман марказий шифохонаси тез ёрдам бўлимида шу йўналишда ишлайди, ҳамда туман марказий туғруқхонасининг ультратовуш текшируви врачлари У.Мирзаев ва Д.Ғофурова.
 
Уларнинг барчаси беморларнинг ультратовуш текширувидан ўтказиш бепул бўлгани ҳолда, 3 йил давомида текширувдан ўтган беморлардан хизмат ҳақи талаб қилишган. Аниқланишича, ўтган вақт давомида судланувчи Ф.Шокиров шу йўл билан 13 млн. 282 минг сўм, Г.Турсунметова 11 млн. 325 минг сўм, У.Мирзаева 13 млн. 505 минг сўм пулни беморлардан олган.
 
Суд ҳукми билан уларга тегишли жазо тайинланди. Жиноят туфайли етказилган моддий зарарлар давлат фойдасига ундирилди, деб ёзади telegraf.uz.
Top