10:43 / 27.06.2015
4639

ОАВларда Тунисдаги терактларни 23 ёшли талабанинг бир ўзи амалга оширгани айтилмоқда

26 июнь куни Туниснинг Сус шаҳри яқинидаги икки меҳмонхонада амалга оширилган терактлар фақат бир йигит томонидан амалга оширилгани хабар қилинмоқда. Associated Press хабарига кўра бу ҳақда Тунис Ички ишлар вазири Рафиқ Шелли маълум қилган.

Айни вақтда теракт ижрочиларининг сони қанча бўлгани борасида турли хабарлар тарқалган. 26 июнь кунги хабарларда меҳмонхоналар жойлашган қирғоққа денгиз томондан катерга минган жангарилар сузиб келиб, отишма бошлагани хабар қилинганди.

Associated Press нашрига кўра эса, отишма меҳмонхоналардан бирига меҳмон сифатида ташриф буюрган ва қуролини буюмлари орасига бекитган 23 ёшли талаба ўқ отишни бошлагани айтилган.

Полиция бу ҳудудга етиб келгунича 30 дақиқа давомида у кўзига кўринган одамни отиб юрган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб келиб, уни йўқ қилган.

Top