12:34 / 27.06.2015
2039

Ўзбекистон ТИВда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашув ўтказилди

2015 йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи Делегацияси Раҳбари, элчи Юрий Штерк билан учрашув бўлиб ўтди

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Элчи Юрий Штерк ЕИ Ташқи ишлар бўйича кенгаши томонидан 22 июнда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун стратегияси кўриб чиқилганлиги ва унинг якунлари ҳақида маълумот берди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилди/

Top