17:38 / 27.06.2015
3105

Россия ФВВ: Сочидаги сув тошқини туфайли ҳалок бўлганлар йўқ

Сочида юз берган сув тошқинлари натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Бу ҳақда ТАСС нашри Россия фуқаролик мудофааси вазирлиги ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Владимир Пучковга асосланиб хабар берган.

Пучков Сочида фақат ток уриши туфайли ҳалок бўлган бир кишининг жасади топилганини қайд этган.

"Айни вақтда бу шахснинг ўлими бўйича текширувлар олиб борилмоқда. Унинг ўлими сабаби ҳозирча аниқ маълум қилинмади. Кўп эҳтимол билан у ток уришидан ҳалок бўлган", дейди Пучков.

У уч кун ичида ҳудудда тозалаш ишлари тугатилишини маълум қилган.

Top