Спорт | 00:31 / 27.06.2015
3484
1 дақиқада ўқилади

Самвел Бабаян: «Пахтакор»нинг янги устози номи биринчи давра охиригача маълум бўлади

Самвел Бабаяннинг айтишича, «Пахтакор»га устозлик қиладиган мутахассис номи биринчи давра якунига қадар маълум бўлади.

«Биринчи давра охиригача жамоамизни бошқарадиган янги мутахассис номини аниқлаб оламиз», - деди Самвел Бабаян «Насаф»га қарши ўйиндан сўнг.

«Бир нарсани айтмоқчиман, «Пахтакор»да барча нима қилиши лозимлигини яхши билади. Ишлар ҳамиша юқори савияда олиб борилади», - дея қўшимча қилди Самвел Бабаян.

Қайд этиш жоиз, «Пахтакор» – «Насаф» (3:1) ўйини Бабаян учун «Пахтакор» устози сифатидаги сўнгги ўйин бўлди. Мутахассис 23 июнь куни Миржалол Қосимов ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.

Манба: pakhtakor.uz