Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:01 / 27.06.2015
3210
1 дақиқада ўқилади
Хитойда автобус юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Хитой шарқидаги йўллардан бирида ҳаракатланаётган автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва юк машинаси билан тўқнашди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 12 киши ҳалок бўлган.
Ассошейтед Пресс хабарига кўра, бу воқеа Аньхой провинциясининг Уху шаҳри яқинида юз берган.
Полиция маълумотларига кўра ушбу ҳодиса туфайли 24 киши жароҳатланган.