Жаҳон | 10:16 / 28.06.2015
2202
1 дақиқада ўқилади

Грецияда 5 июль куни умумхалқ референдуми ўтказилади

Грек ҳукумати четдан молиявий ёрдам олиш масаласини ҳал қилиш учун шу йилнинг 5 июлида умумхалқ референдумини ўтказиш ҳақида ҳужжат қабул қилди. Бу ҳақда Рейтер хабар берди.

Ўз навбатида Халқаро валюта жамғармаси референдум ўтказилмагунича Грецияга кредит берилмаслигини маълум қилган.

Бироз олдинроқ, Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Греция еврозонада қолиши кераклигини таъкидлаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш