Спорт | 11:08 / 28.06.2015
1731
1 дақиқада ўқилади

Гундоган 2017 йилгача "Боруссия"да қоладиган бўлди

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гундоган ўз шартномасини янгилайди.

Хабар берилишича, унинг шартномаси яна бир йилга узайтирилади.

Гундоганнинг олдинги шартномаси 2016 йилнинг ёзигача тузилганди.

Бу шартнома имзолангунича шу ёзги трансферлар вақтида футболчи "Арсенал", "Барселона", "МЮ" ёки "ПСЖ" жамоаларидан бирига ўтиши кутилаётганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш