15:23 / 28.06.2015
2876

Интернетда Тайван аквапаркидаги ёнғин видеолавҳалари пайдо бўлди

Интернетда Тайван оролининг Синьбэй шаҳридаги аквапарк ҳудудидаги тунги клубда портлаш содир бўлиши натижасида чиққан ёнғин тасвирланган видеолавҳалар тарқалди.

Бу фалокат оқибатида 228 нафар киши жароҳатланиб, шифохонага етказилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилишда давом этмоқда.

Formosa Water Park аквапаркида 27 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 да портлаш содир бўлди. Дастлаб рақс саҳналаридан бирида дискотека вақтида оқ тутун чиқиб одамларни қамраб олган, бир неча сониядан кейин эса портлаш юз берган. Жабрланганларнинг аксарияти очиқ кийимда бўлгани туфайли танасининг 40 фоизида куйиш ҳолати кузатилган.

Top