12:41 / 28.06.2015
3049

Кувайтда теракт амалга оширган жангарини масжидга элтиб қўйган машина ҳайдовчиси қўлга олинди

Кувайт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 26 июнь куни мамлакат пойтахтидаги шиалар масжидида ўзини портлатиб, 27 кишининг ўлимига сабабчи бўлган террорчини масжидга олиб келган машина ҳайдовчисини ҳибсга олишди. Бу ҳақда KUNA нашри хабар берди.

Полиция берган маълумотларга кўра, 1989 йилда туғилган Абдураҳмон Сабоҳ Айдан исмли шахс қўлга олинган бўлиб, у Кувайт фуқаролигига эга эмас. Гумондор Эль-Кувайт шаҳри жанубидаги уйлардан бирида қўлга тушган. Бу уй "ИШИД"га хайрихоҳлиги тахмин қилинувчи шахсга тегишли ҳисобланади.

Top