Иқтисодиёт | 19:38 / 28.06.2015
5502
1 дақиқада ўқилади

Миллиардер Ричард Брэнсон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини “фалокат” бўлишини айтмоқда

Миллиардер, Virgin корпорацияси асосчиси Ричард Брэнсоннинг фикрича, Буюк Британия Евроҳудудда мустаҳкамроқ бўлар эди. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.

“Менинг фикримча, агар биз евронинг бир қисми бўлганимизда, бизнинг валюта анча арзонроқ ва Буюк Британиядаги савдо Европада мустаҳкамроқ бўларди”, деб айтмоқда миллиардер.

Брэнсон, шунингдек, мамлакатнинг Европа Иттифоқи сафидан чиқиб кетиши мамлакат учун “фалокатли” оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ Брэнсон Россия Британияда Европага қарши ҳаракатларни молиялаштириши мумкинлигидан хавотирланаётгани маълум қилинганди.