20:39 / 28.06.2015
2309

Россиялик пляж футболчилари Европа ўйинлари олтин медалини қўлга киритдилар

Пляж футболи бўйича Россия терма жамоаси Европа ўйинларининг олтин медали соҳибига айланди. Мусобақанинг финалида россиялик футболчилар Италия терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этдилар.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида “Скуадра Адзурра” термаси Россияни 6:4 ҳисобида мағлуб этганлиги сабабли олтин медаль учун асосий даъвогар сифатида қаралаётган эди. Бироқ россияликлар учрашувни шиддатли тарзда бошлаб, 17-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар. Италияликлар ҳисобни минимал фарққача қисқартиришга муваффақ бўлишди, бироқ бундан ортиғига кучлари етмади.

Мусобақанинг бронза медалини Швейцария устидан 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган Португалия термаси қўлга киритди.

Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин россиялик “пляжчиларни” ғалабалари билан табриклади. “Бизнинг терма жамоамиз ушбу ғалабаси билан миллий спортимиз тарихида ўчмас, ёрқин из қолдирди, муҳим юқори чўққини забт этди. Барчангизни табриклайман! Шунқорлар!”, деб айтди Путин.

Top