Жаҳон | 09:58 / 28.06.2015
2655
1 дақиқада ўқилади

Тайвандаги портлаш натижасида 500дан ортиқ киши жабрланди

Тайвань шаҳридаги Синьбэй шаҳридаги аквапаркда жойлашган тунги клубда портлаш юз бериши ва ёнғин чиқиши натижасида жабрланганлар сони 509 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга асосланган ҳолда Agence France-Presse хабар берди.

Sina портали маълумотларига кўра, 180 нафардан ортиқ киши оролдаги куйиш жароҳатлари касалхонасига ётқизилган. Қайд этилишича, уларнинг аксарига тери кўчириб ўтказиш талаб қилинади.