13:54 / 29.06.2015
2349

17 ёшли қозоғистонлик пианиночи халқаро конкурс ғолибига айланди

Қозоғистонлик Алим Бейсембаев Ван Клиберн номли халқаро пианистлар конркурсида биринчи ўринни қўлга киритди. Dallas News нашрининг хабар беришича, АҚШ ўтказилган мусобақада қозоғистонлик мусиқачи тенгсиз деб топилди ҳамда 10 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.
Пианист Пётр Чайковскийнинг фортепиано концертини ижро этди. Америкалик мутахассислар унинг жозибадор ижро услубига ва маҳоратига етарли даражада баҳо бера олди.
Бейсембаев конкурсга ота-онаси билан биргаликда ташриф буюрди. Унинг отаси муҳандис бўлиб, оиласида шу пайтгача ҳеч ким мусиқа билан шуғулланмаган. Шунга қарамай, ёш истеъдод соҳиби ушбу соҳани давом эттиришни ният қилмоқда.

Top