12:23 / 29.06.2015
3397

АҚШда самолётнинг уйга келиб урилиши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни кечаси АҚШда кичик самолёт келиб урилиши натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Ҳалокатдан сўнг уй ўт олди, уй ичидагилар қочиб чиқишга муваффақ бўлди.
Пенсильваниядаги Ланкастер аэропортидан учиб чиққан Beechcraft BE36 самолёти Массачусетс штатидаги Норвуд Мемориал аэропортига учиб келиши керак эди.
Ҳалокат натижасида келиб чиққан ёнғинни бартараф қилиш учун ўт ўчириш гуруҳи 3 соат иш олиб борди.

Top