15:01 / 29.06.2015
2966

Beyonce BET Awards мукофотини олди

Якшанба куни Лос-Анжелесда афроамерикалик мусиқачилар, актёрлар, спортчилар ва бошқа соҳа вакилларининг қўлга киритган ютуқлари учун топшириладиган нуфузли BET Awards мукофоти билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Black Entertainment Television канали томонидан ташкил қилинган тақдирлаш маросими 15-марта ўтказилмоқда.
Microsoft Theatre залида бўлиб ўтган шоунинг асосий янгиликларидан бири хонанда Beyonce’га ушбу мукофотнинг топширилгани бўлди.
Шунингдек, энг яхши янги артис деб британиялик 23 ёшли хонанда Сэм Смит топилди. Beyonce “Энг яхши аёл ритм-энд-блюз/поп ижрочиси” номинациясида ғолиб бўлди. Эркаклар ичида бу номинацияга Крис Браун сазовор бўлди.
Ники Минаж “Энг яхши хип-хоп ижрочиси” деб топилди. Шунингдек, Кендерик Ламар, Торренс Ховард сингари артистлар, Серена Уильямс, Стефен Карри сингари спортчилар мукофотландилар.

Top