16:07 / 29.06.2015
3321

Чеченистон парламенти раиси вафот этди

Чеченистон Қонунчилик мажлиси раиси Дукуваха Абдураҳмонов вафот этди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Парламент матбуот хизматининг маълум қилинишича, Абдураҳмонов узоқ муддат хасталикка қарши курашган. Аммо 29 июнь куни эрталаб унинг вафот этгани маълум бўлди.
Дукуваха Абдураҳмонов 1956 йили Қозоғистонда туғилган. Совет даврида Гудермесда турли лавозимларда ишлаган. 2001 йили Чеченистон қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган. 2005 йили парламент депутатлигига сайланган.
2008 йили Чеченистон ёзувчилар уюшмаси раиси, 2008 ва 2013 йиллари эса парламент раиси лавозимида ишлаган.

Top