Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 13:00 / 29.06.2015
10142
1 дақиқада ўқилади
Макка зиёратига борган қиз ал-Ҳаром масжидида ғойиб бўлди
Саудия Арабистонида 23 ёшли қиз ал-Ҳаром масжидида ғойиб бўлиб қолди. Маҳаллий ОАВда хабар қилинишича, у оиласи билан Умра сафарига борган.
Қизнинг акаси Шараҳ Аҳмад синглисининг руҳий хаста эканлигини тан олди. Улар Саудиянинг жанубидаги Жазон вилоятида истиқомат қилишган.
Қиз ғойиб бўлганидан полиция огоҳлантирилган, аммо қидирувлар ҳозирча натижа бермади.
Маккада жойлашган ал-Ҳаром дунёдаги энг катта масжид ҳисобланади.