19:50 / 29.06.2015
4223

Миср бош прокурори автомобили портлатилиши оқибатида ҳалок бўлди

Қоҳирада Миср бош прокурори Хишам Баракат автомобили портлатилиши оқибатида олган жароҳатлардан ҳалок бўлди.

Аввалроқ Баракат номаълум шахслар унинг автомобили остига қўйган портловчи қурилма ҳаракатга келгандан кейин жароҳат олгани маълум қилинганди.

Баракат “Мусулмон биродарлар” ҳаракатига қарши бир қатор ишларни тергов қилишда иштирок этган эди. Бу терговлардан бири доирасида мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва ҳаракат етакчиси Муҳаммад Бадий ўлим жазосига маҳкум қилинган эдилар.

Top