14:06 / 29.06.2015
3467

Ўзбекистонда Давлат дастурлари портали ишга тушди

UZINFOCOM маркази Давлат дастурлари портали ишга тушганини эълон қилди

Порталда жорий йилги ва аввалги йиллардаги давлат дастурлари билан танишиш, давлат дастурларининг бажарилишининг бориши ва якунларини кузатиб бориш мумкин.

Портал дизайни замонавий адаптив усулда ишланган, яъни фойдаланувчи экранни ўзига қулай тарзда мослаштириши мумкин бўлади. Бундан ташқари порталда алоҳида мобил версия ҳам мавжуд.

Шунингдек, унда кўриш қобилияти суст фуқаролар учун бир қатор қулайликлар яратилган (ёзувларни катталаштириш, фонни ўзгартириш).

Бу янгилик "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун асосида ҳаётга тадбиқ қилинди.

Top