Жаҳон | 16:01 / 29.06.2015
2900
1 дақиқада ўқилади

Терговчилар Тайван аквапаркидаги портлаш сабабини маълум қилишди

27 июнь куни Тайван оролининг Суньбэй шаҳри марказидаги аквапаркда портлаш содир бўлиши ва ёнғин чиқишига сигарет учқуни сабаб бўлган. Бу ҳақда  The South China Morning Post нашри хабар ёзган.

Бундай хулоса ҳудудда текширув ишларини олиб борган махсус гуруҳ томонидан берилган.

Полиция аквапарк бошлиқлари ва ўша куни ўтказилган тадбир ташкилотчиларига нисбатан жиноий иш очилишини талаб қилмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, аквапаркда ўтказилган фестивали вақтидаги ёнғин туфайли 516 киши куйиш жароҳатлари билан шифохонада қолмоқда.