11:31 / 29.06.2015
1671

The Times: Швайнштайгер «Манчестер Юнайтед»га ўтишга қарши эмас

"Бавария" жамоаси футболчиси Бастиан Швайнштайгер фаолиятини "Манчестер Юнайтед" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.

30 ёшли Германия терма жамоаси футболчиси агар "Бавария" жамоасининг асосий таркибга кира олмаса инглиз клубига равона бўлишга тайёрлигини билдирган.

Аввлароқ Швайнштайгер "МЮ" Анхель Ди Мариянинг ўрнига олиб келиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Top