Жаҳон | 22:23 / 30.06.2015
1416
1 дақиқада ўқилади

Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар 7 июлгача узайтирилди

АҚШ ва Эрон Венада бўлиб ўтган музокаралар давомида Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эришиш учун уни муҳокама қилиш муддатини 7 июлгача узайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда USA Today нашри хабар бермоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мари Харфнинг айтишича, муддатнинг узайтирилиши ҳақидаги қарор узоқ муддатли келишувга эришиш зарурати билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи кенгаши Эронга нисбатан санкцияларни 7 июлгача, музокаралар ўтказилгунига қадар тўхтатиб туришга қарор қилгани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш