Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:17 / 30.06.2015
3272
1 дақиқада ўқилади
Индонезиядаги меҳмонхонага самолёт қулаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 38 кишини ташкил этмоқда
30 июнь куни Индонезиянинг Медан шаҳридаги меҳмонхонага ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 38 кишининг ўлими қайд этилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларда маълум қилинмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг 12 нафари экипаж аъзолари бўлишган. Қурбонлар орасида бир бола ҳам бор. Айни вақтда 10 нафар жасаднинг шахси аниқланган.
Қайд этилишича, самолёт бортида жами 50 нафар ҳарбий учаётганди.
Бироз олдинроқ, C130 русумли ҳарной транспорт самолёти Медан шаҳридаги меҳмонхона устига қулаб тушгани хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш