11:12 / 30.06.2015
3171

Жанубий Корея шимолий қўшнисини ҳарбий провокация уюштиришга тайёрланаётганликда гумон қилмоқда

Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг қўлидаги маълумотларга қараганда, Шимолий Корея шу йилнинг октябрь ойида жиддий ҳарбий провокация ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда бугун миллий мудофаа вазири Хан Мин Гу Сеулда очилган қуролли кучларнинг 150 нафар ҳарбий командири йиғилиши арафасида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Унинг фикрига кўра, октябрь ойида Корея меҳнат партиясининг юбилейи нишонланиши муносабати билан Шимолий Корея раҳбарияти стратегик провокацияни амалга оширмоқчи. Жумладан, Хан Мин Гу Пхеньян қитъалараро баллистик ракетани ишга тушириши мумкинлигини эҳтимолдан узоқ тахмин эмас, дея баҳолади.
Ҳарбийлар олдидаги чиқишида эса Хан Мин Гу Шимол ҳар қандай провокациясидан “қаттиқ пушаймон” бўлишини ишонч билан таъкидлади.

Top