Жаҳон | 23:09 / 30.06.2015
3011
1 дақиқада ўқилади

Мисрда автомобиль портлатилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Кохира яқинида автомобиль портлатилиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Портловчи модда қўйилган автомобиль полиция бўлими биноси олдида портлатилди.

Аввалроқ Қоҳирада автомобиль портлатилиши оқибатида Миср бош прокурори Ҳишам Баракот ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш