Жаҳон | 22:15 / 30.06.2015
3535
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон томонининг ташаббусига кўра телефон орқали суҳбатлашишди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида Россия-Қозоғистон муносабатлари ва Евроосиё ҳудудида интеграцион ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Уфада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги учрашувни ўз ичига олувчи икки томонлама учрашувлар жадвали кўриб чиқилди”, дейилмоқда хабарда.

Шунингдек, икки етакчи Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди.