Ўзбекистон | 12:02 / 30.06.2015
3067
1 дақиқада ўқилади

Олмалиқда 2019 йили янги кон ишга туширилади

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати 2015-2018 йилларда Қизилолма олтин конини ишга тушириш бўйича лойиҳани амалга оширади, деб хабар бермоқда Газета.уз. 
Коннинг лойиҳавий қуввати йилига 100 минг тонна руда қазиб олиш имконини беради. 65.14 млн долларлик лойиҳа ҳукумат томонидан шу ойда тасдиқланди. У Ўзбекистон реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси (14.15 млн доллар) ҳамда комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Қизилолма кони Оҳангарон туманида, Олмалиқдан 48 км нарида жойлашган. Олинадиган руда Ангрен олтин олиш фабрикасида қайта ишланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш