Ўзбекистон | 13:49 / 30.06.2015
3355
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик олимлар буғдойнинг янги навини яратиш устида иш олиб бормоқда

Ўзбекистон Фанлар Академияси геномика ва биоинформатика маркази тадқиқотчилари буғдойнинг янги нави устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда академия президенти Шавкат Солиҳов маълумот берди.

Унинг айтишича, бундай навнинг яратилиши макарон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга яроқли, таркибида оқсил моддаси кўп бўлган ун олишда ёрдам беради.
Бундан ташқари, янги нав занг касалига чалинмайди.