Жамият | 18:52 / 30.06.2015
9692
1 дақиқада ўқилади

Юлдуз Усмонова Москва шаҳрида концерт беради

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова шу йилнинг 9 август кунида Россия пойтахти Москва шаҳрида концерт беришни режалаштирган.

Бу концерт учун чиқарилган афишаларда тадбир Москвадаги «Stadium Live»
номли концерт залида ўтказилиши ҳамда "Сен учун" деб номланиши кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов концерт меҳмони сифатида иштирок этиши айтилган.

Концертда "Сен учун", "Садо бўлиб", "Узоқдан", "Жоним опам", "Дардлар бошқа", "Эҳ кўчалар", "Таманно", "Шаҳзодаман", "Валлаҳ", "Ту ту тска", "Ишқнинг ширин азоби", "Так бум" ҳамда "Ота фарёди" каби қўшиқлар куйланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш