07:12 / 01.07.2015
3763

Аргентина Америка Кубоги ярим финалида Парагвайни йирик ҳисобда мағлуб этди

1 июль куни Америка Кубоги-2015 турнирининг иккинчи ярим финали ўтказилди. Унда Парагвайга қарши майдонга чиққан аргентиналиклар 6;1 ҳисобидаги ғалабани қайд этишди.

Ўйинда Ди Мария ҳисобига иккита гол ёзилди. Ундан ташқари Рохо, Пасторе, Агуэро ва Игуаин биттадан голга муаллифлик қилишди. Жавоб голи эса Парагвайнинг заҳирадан туширилган ҳужумчиси Лукас Барриос томонидан урилди.

Энди 4 июль куни ўтказиладиган финал баҳсида Аргентина мусобақа мезбонлари бўлмиш Чили терма жамоасига қарши майдонга тушади.

АргентинаПарагвай  6:1
Голлар: Рохо, 15, Пасторе, 27, ди Мария, 47, 53, Агуэро, 80, Игуаин, 83 – Барриос, 43

Аргентина: Ромеро, Рохо, Отаменди, Демикелис, Сабалета, Пасторе (Банега, 73), Маскерано (Гаго, 77), Билья, Ди Мария, Агуэро (Игуаин, 81), Месси

Парагвай: Вильяр, Пирис, Пабло Агилар, Да Сильва, Бруно Вальдес, Эдгар Бенитес, Ортис, Виктор Касерес, Дерлис Гонсалес (Бобадилья, 27), Санта Крус (Барриос, 30), Вальдес (Оскар Ромеро, 56)

Огоҳлантиришлар: Рохо, Билья – Виктор Касерес, Да Сильва, Ортис

Top