Жаҳон | 08:50 / 01.07.2015
3121
1 дақиқада ўқилади

Жеб Буш ўз cиёсий фаолияти давомида 22 млн доллар ишлаб топган

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод ҳисобланадиган Жеб Буш ўзининг 33 йиллик сиёсий фаолияти бўйича солиқ декларациясини эълон қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрида ёзилади.

Бушнинг ўзи маълум қилишича, у ўзининг сиёсий фаолияти даврида топган пули тахминан 19-22 млн долларни ташкил қилади. Қайд этилишича, у бу йиллар давомида ишлаб топган пулиннг 36 фоизини солиқ сифатида тўлаган.

Жеб Буш солиқларнинг камайтирилиши тарафдори эканини маълум қилган.

Шунингдек, Бушлар оиласи вакили бу 1,1 минг саҳифадан иборат солиқ декларациясини тўлдириш учун жуда кўп вақтини сарфлашга тўғри келганини таъкидлаган.